«яширин иқтисодиёт» тегли мақолалар


«Президент жамоасида ортга қайтиш ҳақида ўйлайдиганлар ишламайди» — Жамшид Қўчқоров
15 апрель 2024, 18:10

«Президент жамоасида ортга қайтиш ҳақида ўйлайдиганлар ишламайди» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон ҳукумати яширин иқтисодиётга қарши курашни бошлашини айтди. Қонун ва қоидаларни бузган тадбиркорлар тартибга чақирилади. У буни «ортга қайтиш» сифатида кўрмаслик кераклигини, «Президент жамоасида бу ҳақда ўйлайдиган одамлар ишламаслигини» таъкидлади.

Ўзбекистонда айрим хизматлар ва товарлар учун нақд пулда тўлашни тақиқлаш режалаштирилмоқда
19 феврал 2024, 23:49

Ўзбекистонда айрим хизматлар ва товарлар учун нақд пулда тўлашни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, уй-жойларни жисмоний шахсларга сотишда қурувчилар ва бошқалар учун нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва нақдсиз тўловларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Ёғоч, шиналар ва шакар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш ҳам режада бор.

«Яширин иқтисодиёт тўғри ишлаётган тадбиркорларга катта тўсиқ бўляпти» — президент
17 январ 2024, 12:03

«Яширин иқтисодиёт тўғри ишлаётган тадбиркорларга катта тўсиқ бўляпти» — президент

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётдан давлат бюджетига 30 трлн сўм, ялпи ички маҳсулотга 135 трлн сўм зарар етказилган. Деярли 11 мингта корхона (41 фоиз) ҳисоботларида фақат 1 кишини ишчи сифатида кўрсатган. «Яширин иқтисодиёт тўғри ишлаётган тадбиркорларга катта тўсиқ бўляпти», — деди президент.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тергов юритиш ваколати берилади
16 январ 2024, 12:39

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тергов юритиш ваколати берилади

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш учун Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида бош прокурор ўринбосари бўлади.

Қурилиш соҳасида айрим биноларни қуриш учун зарур бўлган ишчилар сони меъёри жорий этилади — Жамшид Қўчқоров
20 декабр 2023, 17:20

Қурилиш соҳасида айрим биноларни қуриш учун зарур бўлган ишчилар сони меъёри жорий этилади — Жамшид Қўчқоров

Қурилиш соҳасида иш ўринларини қонунийлаштириш учун 1 апрелдан айрим объектларни қуриш учун зарур бўлган ишчилар сони меъёрини жорий этиш режалаштирилмоқда, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. Унга кўра, бу биринчи босқичда давлат бюджетидан молиялаштириладиган қурилишларга қўлланилади.

Ўзбекистонда айрим хизматлар учун тўловни нақд пулда қабул қилиш тўхтатилиши мумкин — бош вазир ўринбосари
20 декабр 2023, 16:39

Ўзбекистонда айрим хизматлар учун тўловни нақд пулда қабул қилиш тўхтатилиши мумкин — бош вазир ўринбосари

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида нақд пул муомаласини қисқартириш бўйича президент қарори лойиҳаси тайёрланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, гап айрим тўловларни фақат банк карталари орқали тўлаш ҳақида бормоқда.

Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда
30 июн 2021, 11:56

Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йил Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 52,11 фоизни ташкил этган. Мараказий Осиёнинг бошқа давлатларида эса бу кўрсаткич нисбатан пастроқ. Тожикистон ЯИМда яширин иқтисодиёт 40,7 фоизни, Қозоғистонда 36,6 фоизни ва Қирғизистонда эса 30,5 фоизга тўғри келган.

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади
28 октябр 2020, 21:31

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади

Президент фармони билан яширин иқтисодиётга қарши курашиш Махсус комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилмоқда. Давлат идора ва ташкилотларида комплаенс-назорат тизими жорий этилади. Жараёнлар ОАВда кенг ёритилади.

Президент фармони: Қурилиш соҳасида ишчиларни шартномасиз ёллашга рухсат берилади
28 октябр 2020, 20:35

Президент фармони: Қурилиш соҳасида ишчиларни шартномасиз ёллашга рухсат берилади

Президентнинг яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид қарори билан қурилиш соҳасида ишчиларни шартнома тузмасдан ёллашга рухсат этилмоқда. Бундан ташқари, риэлторларнинг айланма солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача туширилади. Овқатланиш шохобчаларининг пластик картадан тушган даромади эса умумий даромадга киритилмайди.

Яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этилади
27 июл 2020, 20:44

Яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифасини қўйди. Жумладан, 43 та идоранинг 270 та назорат функцияси танқидий ўрганилиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатлари қисқартирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг